Шаҳобиддин Зоиров профи рингдаги дебют жангини ўтказди

Спорт

image

Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров профессионал рингдаги илк жангини ўтказди.

Дубай шаҳридаги "Dubai’s Emirates Golf Club" аренасида ташкил этилган ушбу жангда ўзбекистонлик боксчига индонезиялик Антони Холт рақиблик қилди. 6 раундга мўлжалланган жанг муддатидан олдин якунланди. 

Шаҳобиддин Зоиров жангниинг 19-сониясидаёқ рақибини нокаутга учратди ва профессионал боксдаги дебют жангини мана шундай ажойиб ғалаба билан бошлади. Шаҳобиддин дунёга машҳур “MTK Global” промоутерлик компаниясининг мижози ҳисобланади. 

Маълумот учун, бу баҳс индонезиялик боксчи учун фаолиятидаги 11-жанг бўлди. Бунгача у 5 та ғалаба (3 та нокаут), 4 та мағлубият (2 та нокаут) ва 1 та дуранг қайд этганди. У бугун 5-мағлубиятини қабул қилиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

профессионал бокс

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг