Шаҳарлараро қатновга иккита янги тезюрар поезд ҳаракати йўлга қўйилди

Local

image

Шаҳарлараро темирйўл қатновини яхшилаш ва йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш, аҳолининг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2019 йил 18 майдан бошлаб, янги 6427- ҳамда 6428-сонли Тошкент-Хўжакент-Тошкент шаҳарлараро тезюрар поезд ҳаракатини йўлга қўйди.

Унга кўра, қатновлар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. “Салар” темир йўл бекатидан (Мўлжал: “Пушкин” метро бекати) поезд эрталаб соат 06:43да йўлга чиқиб, Хўжакентга соат 08:01да етиб боради. “Хўжакент” станциясидан соат 18:13 ҳаракатланган поезд соат 19:31да “Салар” бекатига етиб келади.

Йўловчилар учун яна бир афзаллик - мазкур тезюрар поезд йўл давомида ҳеч қандай оралиқ бекатларга тўхтамайди. Бу эса манзилга тез етиб боришга хизмат қилади.


Author

Rate Count

30

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends