ШҲТ саммитига келганлар Самарқандда коронавирусга тест топширади

Саломатлик

image

Жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун келаётган делегацияларнинг ҳар бир аъзоси Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналарга жойлашишидан олдин коронавирусга қарши ПЗР тест топширади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, ШҲТ саммити меҳмонларига зарурий тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун "1303" қисқа рақамли Сall-марказ хорижий тилларда хизмат кўрсатади.

“Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити доирасида мамлакатимизга ташриф буюрадиган чет эллик расмий делегация вакиллари ва меҳмонларга зарур ҳолатларда сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Самарқанд шаҳрида туну кун фаолият кўрсатувчи "1303" қисқа рақамли Сall-марказ фаолияти йўлга қўйилди. 

Бу ерда мутахассислар томонидан инглиз, рус ва хитой каби хорижий тилларда тиббий мурожаатлар қабул қилинади”, дейилади ССВ хабарида. 

Шунингдек, зарурат туғилганда, таркибида деярли барча ихтисосликлар бўйича мутахассислар жамланган 50 та тиббий бригада ШҲТ саммити делегациялари аъзоларига хизмат кўрсатиш учун шай ҳолатга келтирилган.

Бундан ташқари, ҳар бир делегация вакилларидан Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналарга жойлашишидан олдин коронавирусга қарши ПЗР тестлари олинади. 

Шу мақсадда саммит иштирокчилари ва меҳмонлар жойлашадиган меҳмонхоналарнинг ҳар бирида тиббий мобиль гуруҳлар ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, Шайхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитида Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Эрон, Мўғулистон, Туркия, Озарбайжон, Туркманистон ва Арманистон делегатлари иштирок этади. 


Мақола муаллифи

Теглар

ШҲТ

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг