ШҲТ саммитида етакчилар нималарга келишди?
Олам
−
01 Сентябрь 5922 3 дақиқа
Бугун, 1 сентябрь куни Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлиси доирасида 20 та ҳужжат имзоланди.
Булар қуйидагилар:
- Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг Тяньцзинь декларацияси;
- Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиш якунлари бўйича мазкур ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори:
- Шанхай ҳамкорлик ташкилотини 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси;
- Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳудудида 2026–2030 йилларда экстремистик ғояларга қарши курашиш бўйича аъзо давлатларнинг ҳамкорлик дастури;
- 2030 йилгача даврда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида энергетика ҳамкорлигини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”;
- Лаос Халқ-Демократик Республикасига Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини бериш тўғрисидаги қарор;
- Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳузурида кузатувчи мақоми бериш тўғрисидаги қарор;
- “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ҳамкори” мақоми тўғрисидаги қарор;
- Қирғиз Республикасининг Чолпон-Ота шаҳрини 2025–2026 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг сайёҳлик ва маданий пойтахти деб эълон қилиш тўғрисидаги қарор;
- Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котибининг ҳужжатларни имзолаш ваколати тўғрисидаги қарор:
- 2004 йил 17 июнда имзоланган “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида ШҲТ котибиятининг Хитой Халқ Республикасида фаолият юритиш шартлари тўғрисидаги битим”га протокол;
- Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибияти ва “Росконгресс” фонди ўртасида англашув меморандуми;
- Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ўтган йилдаги фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор:
- Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котибининг ташкилот фаолияти ҳақидаги ҳисоботи;
- 2024 йилда ШҲТ Минтақавий терроризмга қарши тузилмаси фаолияти ҳақидаги ҳисобот;
- Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ШҲТнинг Наркотикларга қарши маркази тўғрисидаги битим;
- Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида хавфсизликка таҳдид ва чақириқларга қарши курашиш бўйича Универсал марказ тўғрисидаги битим;
- Иккинчи жаҳон уруши тугаганига ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилганига 80 йил тўлиши муносабати билан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг баёноти;
- Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги баёноти;
- Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг барқарор энергетика ривожи тўғрисидаги баёноти;
- Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг “яшил” саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги баёноти;
- Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг сунъий интеллект соҳасида халқаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисидаги баёноти;
- Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг кўп томонлама савдо тизимини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги баёноти;
- Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг глобал наркотиклар муаммосини самарали ҳал этиш ва унга қарши курашиш тўғрисидаги баёноти;
- Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг илмий-техникавий ва инновацион ҳамкорлик тўғрисидаги баёноти;
- Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг ваколатли вазирлик ва идоралари раҳбарларининг барқарор ривожланиш соҳасида инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги баёноти;
- 2004 йил 17 июнда имзоланган “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида ШҲТ котибиятининг Хитой Халқ Республикасида фаолият юритиш шартлари тўғрисидаги битим”га протокол.
Маълумот учун, ШҲТ саммити 31 августдан 1 сентябргача Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Унда 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ва 10 та халқаро ташкилот вакиллари иштирок этмоқда. Саммит якунида ҳамкорлик бўйича 15 та янги ҳужжат имзоланди. ШҲТ 2001 йил 15 июнда Шанхайда ташкил топган. Дастлаб у олтита давлат – Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон ва Ўзбекистонни ўз ичига олган бўлса, 2017 йилда Ҳиндистон ва Покистон, 2023 йилда Эрон, 2024 йилда Беларусь ташкилотга аъзо бўлди.
Live
Барчаси