ШҲТ Самарқанддаги саммитда кенгаяди

Олам

image

Эрон жорий йил Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига қабул қилинади. ШҲТнинг Самарқандда ўтказиладиган саммитида Ислом Республикасининг ташкилот аъзоси сифатидаги мажбуриятлари тўғрисида меморандум имзоланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Москвага сафари чоғида айтиб ўтди.

“Бу йил Ўзбекистон раислиги доирасида Эрон ШҲТга кузатувчи давлат сифатида қабул қилинади... Самарқандда Эроннинг ШҲТ аъзоси сифатидаги мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум ҳам имзоланади”, деган Норов.

Маълумот учун, ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган. Унгача тузилма 1996 йилдан “Шанхай бешлиги” деб аталган. Ташкилотга Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон тўлақонли аъзо ҳисобланади. Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон кузатувчи давлат мақомига эга.


Мақола муаллифи

Теглар

ШҲТ

Баҳолаганлар

731

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг