ШҲТ Мудофаа вазирлари Нью-Деҳлида тўпланди

Олам

image

Бугун, 28 апрель куни Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Мудофаа вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги хабарида айтилди.

“Тадбир давомида халқаро ва минтақавий хавфсизлик, мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган”, дейилади вазирлик баёнотида.

Тадбирда Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Ўзбекистон Мудофаа вазирлари, шунингдек, ШҲТ Бош котиби иштирок этиши кутилмоқда.

Йиғилишда Беларусь ва Эрон Мудофаа вазирлари ҳам кузатувчи давлатлар вакиллари сифатида қатнашади.


Мақола муаллифи

Теглар

ШҲТ Нью-Деҳли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг