Севинч Раҳимова Ўзбекистон делегациясига навбатдаги олтин медални келтирди
Спорт
−
07 Октябрь 2023
6271Карате WKF йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Севинч Раҳимова Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари чемпионига айланди. Бу ҳақда айни вақтда Хитойда бўлиб турган QALAMPIR.UZ мухбири Шахзод Шукуров хабар берди.
Унинг маълум қилишича, бугун, 7 октябрь куни Севинч Раҳимова мусобақанинг карате WKF йўналиши бўйича финал жангида Хитой Таипейи вакили Суи-Пинг Куни мағлубиятга учратиб, Осиё ўйинлари олтин медали соҳибасига айланган.
Маълумот учун, ҳозирда делегация ҳисобида жами 66 медаль (21 та олтин, 18 та кумуш, 27 та бронза) бор. Ўзбекистон бу орқали медаллар жамғариш бўйича умумий рейтингнинг 5-поғонасидаги ўрнини янаям мустаҳкамлаб қўйди.
LiveБарчаси