“Севги қўрқувдан устун”: Россияда янги намойиш режалаштирилмоқда
Олам
−
09 Февраль 2021
7208Россия мухолифати мамлакатда “Севги қўрқувдан устун” шиори остида янги намойишлар ўтказилади. Бу ҳақда бугун, 9 февраль куни Алексей Навальнийнинг минтақавий штаб-квартираси раҳбари Леонид Волков ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Хабарга кўра, Леонид Волков россияликлардан 14 февраль куни уйларидан чиқиб, телефон чироқлари ёки шам ёқиб, бир неча дақиқа туришни илтимос қилган.
“Чироқлардан юрак шаклини ҳосил қилинг. Ҳар ҳолда, 14 февраль! Кейин ушбу юрак шаклини юқоридан, квартиралардан бирида туриб суратга олинг ва Instagram’га жойлаштиринг. Шундай қилингки, ижтимоий тармоқ саҳифалари Россиянинг ўнлаб шаҳарларидаги минглаб шундай ёнаётган юраклар билан тўлиб кетсин”, деб ёзган Волков.
Шу билан бирга, Волков баҳоргача бошқа митинглар режалаштирилмаётгани ва ўтказилмаслигини маълум қилган.
“Ходимлар ва штаб-мувофиқлаштирувчиларнинг аксарияти ҳибсга олинганлиги сабабли намойишни ташкил қиладиган одамнинг ўзи йўқ”, дея тушунтириш берган Волков.
Эслатиб ўтамиз, Россияда 23 ва 31 январь кунлари Навальнийнинг чақириғи билан норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Сўнгги рухсат берилмаган митинг эса жорий йилнинг 2 февраль куни Алексей Навальнийга ҳукм чиқарилганидан сўнг бўлди.
Намойишчилар Москва ва Санкт-Петербургнинг марказий кўчаларига чиқди, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уларнинг кўпини ҳибсга олди.
LiveБарчаси