Сеулда Янги йил арафасида қатъий чоралар кучга киради

Олам

image

Эртага, 23 декабрдан Жанубий Корея пойтахти Сеулда коронавирусга қарши хавфсизлик чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда "Рёнхап" маълумот берган. 

Унга кўра, одамларнинг беш кишидан кўп бўлиб йиғилиши тақиқланади. Ушбу чеклов келаси йилнинг 3 январига қадар амал қилади. Бу очиқ ҳавода ҳам, уйдаги учрашувларга ҳам тааллуқлидир. 

Қайд этилишича, Ҳукумат Янги йил арафасида қатъий чоралар кўришга қарор қилган.

Таъкидланишича, 20 декабрь куни Сеулнинг ўзида 473 ҳолатда коронавирус инфекцияси аниқланган, бу пандемия бошланганидан бери шаҳарда қайд этилган энг юқори кўрсаткич.

Шунингдек, янги ҳолатларнинг аксарияти Сеулда аниқланмоқда. Мамлакатда амал қилаётган қаттиқ чеклов чораларига қарамай, вазият муараккаблигича қоляпти. Мамлакат Ҳукумати аввалроқ Сеул ва унинг атрофидаги мактабларни ёпган. Пойтахтда аксарият кўнгилочар жойлар ёпиқлигича қолмоқда, соат 21:00 дан кейин ресторанлар меҳмонларга хизмат кўрсатмайди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Жанубий Кореяда коронавирус юқтирганлар сони 50 минг 591 нафарни ташкил этмоқда. 35 минг 155 киши соғайган. 698 нафар бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Сеул

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг