Сеул Россия ва Беларусга қарши санкцияларни кенгайтирди
Олам
−
26 Декабрь 2023
4357Жанубий Корея Россия ва Беларусга текин экспорт қилиш тақиқланган товарлар рўйхатини 682 номга кенгайтирди. Бу ҳақда мамлакат Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги хабар берди.
Энди улар билан савдо қилиш учун ҳукуматдан махсус рухсат талаб қилинади. Шундай қилиб, Россия ва Беларусга олиб чиқиш тақиқланган стратегик аҳамиятга эга товарлар тоифаларининг умумий сони 1159 тага етди.
Чекловлар орасида, хусусан, оғир қурилиш техникаси, аккумуляторлар, металлга ишлов бериш дастгоҳлари, самолёт қисмлари, янги автомобиль моделлари, кондиционерлар, атом энергетикаси ва юқори технологияли саноат тармоқларида фойдаланиш учун мўлжалланган ускуналар киради.
Сеул январь ойидан бошлаб янги чекловлар жорий қилишни режалаштирмоқда.
“Янги чекловлар 2024 йил бошидан кучга кириши керак – тегишли маъмурий тартиб-қоидалар амалга оширилган ва экспортчиларга ҳукумат тавсиялари берилгандан кейин”, дейилади Савдо вазирлиги баёнотида.
Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлигининг қайд этишича, экспорт назоратини кучайтириш Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши учун санкция ҳисобланади.