Серж Гнабри фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин

Спорт 958
image

Милан вакиллари “Бавария” ҳужумчиси Серж Гнабрининг ўйинларини кузатиб бормоқда. Football.ua манбаси хабарига кўра, Германия терма жамоасининг Голландияга қарши кечган ўйинида “россонерилар” скаути майдонда бўлган. Хабарингиз бор, ушбу ўйинда немислар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган ва голларнинг бирига Гнабри муаллифлик қилган эди.

“Милан” 23 ёшли футболчи учун камида 50 млн. евро тўлаши керак бўлади. Гнабри жорий мавсум Мюнхен клуби сафида 31та ўйин ўтказиб, 9та гол урди ва 7та голли пас берди.

Маълумот учун, март ойи бошларида “Бавария” клуби Гнабри билан 2023 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган эди.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 7
Рейтинг: 2.8
Будьте в курсе событий!
×
×