Серхио Рамоснинг АҚШ клубига ўтишига бир қадам қолди
Спорт
−
26 Июль 2023
4443АҚШнинг “Интер Майами” клуби Серхио Рамос билан шартнома имзолашига бир қадам қолди. Бу ҳақда “Diario Sport” хабар берди.
Маълум қилинишича, “Интер Майами” ўтган мавсум охирида ПСЖ билан шартномасини бекор қилган испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос билан келишишга яқин турибди. Битим амалга ошадиган бўлса, 37 ёшли форвард МLS клубига эркин агент сифатида кўчиб ўтади.
Бунга қадар Девид Бекхэм қўл остидаги АҚШ клуби Лионель Месси, Серхио Бускетс ва Хорди Альба каби дунёнинг номдор футболчилари билан шартнома имзолашга улгурган.
Маълумот учун, Серхио Рамос 2022/2023 йилги мавсумда ПСЖ сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аргентиналик футболчи Лионель Мессининг “Интер Майами”даги дебют ўйинини Америка телевидениесида рекорд ўрнатган эди. Мазкур баҳс зангори экран қаршисига 12,5 миллион томошабинни жалб қила олган.