Серхио Рамоснинг “эл-класико”даги дебютлари
Спорт
−
02 Март 2019
4529Серхио Рамос 20 ёшида “Севилья”ни тарк этиб, Мадриднинг “Реал” клуби сафини тўлдирган эди.
У пайтларда узун малласоч бўлган “эл-капитано” дастлаб, ҳимоянинг ўнг қанотида ҳаракатланар эди. Рамос “Реал” таркибида “Барселона”га қарши 2005 йилнинг 20 ноябрида Мадридда тўп сурган. Қайд этиш зарурки, футболчининг “эл-класико”даги дебюти “Реал” учун қора кун сифатида тарихга муҳрланган. Ўша куни мадридликлар каталонияликларга ўз уйида 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишган. Ўша баҳсда “Барселона” таркибида тўп сурган футбол афсонаси Ронадиньони “Сантиаго Бернабеу”га йиғилган “Реал” мухлислари олқишлар билан кузатиб қўйишган эди.
Серхионинг “Реал” сафида “Барселона” дарвозасига гол киритган илк ўйинини эса “қироллик клуби” мухлислари умуман эслашни хоҳлашмайди. Чунки ўша баҳсда ҳам “Реал” футболчилари ўз уйида мағлубиятга учрашганди. Ҳисоб эса мадридликлар учун даҳшатли кўриниш ҳосил қилган – 2:6.