Сергелидаги ёнғин ортидан ҳукумат комиссияси тузилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.

“Тошкент шаҳри Сергели тумани “Қурувчилар” даҳасида жойлашган омборхонада содир бўлган фавқулодда ҳодисани ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди”, дейди у.

Билдирилишича, Комиссия томонидан ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берилиб борилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Сергели ҳукумат комиссияси Сергелидаги портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг