Сергелидаги сайлов бўйича текширув бошланди – Бош прокуратура

Жамият

image

Хабарингиз бор, кеча, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, вилоят туман, шаҳар кенгашлари депутатлигига сайловлар ўтказилди.

Овоз бериш вақтида ҳам ундан кейин ҳам белгиланган нормаларга зид ҳаракат юз бераётгани ҳақида турли видео ва фотолар тарқалди. Шундай хабарлардан бири Telegram`даги “Сафари” каналида тарқалди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги 426-сайлов участкасида тўлдирилмай қолган бюллетенлар алҳида хонага олиб кириб кетилган. Шунингдек, кузатувчилар баённома тўлдириш жараёнига ҳам яқинлаштирилмаган. Жараён қулфланган эшик ортида бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Сергели туманидаги сайлов участкасида юз берган ҳолат текширилаётгани ва текширув натижаси хабар қилинишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, сайловнинг дастлаб ки натижалари бугун, 23 декабрь куни эълон қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Сергели сайлов

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made