Сергелида жанжал кўтарган “Ҳумо” маҳалласи олтига бўлинади
Жамият
−
04 Август 2020
13295Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Тошкент шаҳар ҳокимининг “Сергели туманидаги “Ҳумо” маҳалласи ҳудудий чегарасини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Қарор билан Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясининг 2020 йил 3 августдаги 07-Б-37-сонли баёни, халқ депутатлари Сергели туман Кенгашининг 2020 йил 2 августдаги “Сергели туманидаги “Ҳумо” маҳалласи ҳудудий чегарасини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш ҳамда номсиз кўчаларга ном бериш тўғрисида”ги 76/2-12-сонли қарори ва “Ҳумо” маҳалласининг ҳудудий чегарасини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш ҳамда номсиз кўчаларига ном бериш тўғрисидаги илтимосномаси маъқулланади.
Сергели туманидаги “Ҳумо” маҳалласининг ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига янги ташкил этилаётган маҳаллалар рўйхати ва уларнинг номлари
Янги ташкил этилаётган маҳаллалар чегаралари ва тавсифи
“Ҳумо” маҳалласи
Маркази: 3Б-мавзесидаги 8-кўп қаватли уй
Аҳоли: 8024 та
Оила: 2675 та
Мирзо Турсунзода кўчаси ва Шокирариқ канали кесишган жойдан Шокирариқ каналининг чап томони бўйлаб Қўрғонтепа кўчасигача, Қўрғонтепа кўчасининг чап томони бўйлаб Шокирариқ кўчасигача, Шокирариқ кўчасининг чап томони бўйлаб Мирзо Турсунзода кўчасигача, Мирзо Турсунзода кўчасининг чап томони бўйлаб Шокирариқ каналигача бўлган чегараларда.
“Янги турмуш” маҳалласи
Маркази: 3А-мавзесидаги 25-қўп қаватли уй
Аҳоли: 5256 та
Оила: 1752 та
Мирзо Турсунзода кўчаси ва Шокир ариқ канали кесишган жойдан Шокир ариқ каналининг ўнг томони бўйлаб Қўрғонтепа кўчасигача, Қўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб Меҳригиё кўчасигача, Меҳригиё кўчасининг ўнг томони бўйлаб Мирзо Турсунзода кўчасигача, Мирзо Турсунзода кўчасининг ўнг томони бўйлаб Шокир ариқ каналигача бўлган чегараларда.
“Янги Ҳаёт” маҳалласи
Маркази: 332-мактаб биноси
Аҳоли: 8790 та
Оила: 4395 та
Кўрғонтепа кўчаси ва 1-тор Кўрғонтепа кўчаси кесишган жойдан 1-тор Кўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб 332-мактабгача, 332-мактаб ҳудуди ва 88-уйни қамраб олган ҳолда Катта ҳалқа йўлигача, Катта ҳалқа йўлининг ўнг томони бўйлаб, Қўрғонтепа кўчасигача, Қўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб 1-тор Кўрғонтепа кўчасигача бўлган чегараларда.
“Орият” маҳалласи
Маркази: 332-мактаб биноси
Аҳоли: 4028 та
Оила: 2008 та
1-тор Кўрғонтепа кўчаси ва 332-мактаб кесишган жойдан 1-тор Кўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб, 3-тор Қўрғонтепа кўчасигача, 3-тор Кўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб Катта ҳалқа йўлигача, Катта ҳалқа йўлининг ўнг томони бўйлаб, 88-уйгача, 88-уй ва 332-мактабнинг қамраб олмаган ҳолда 1-тор Қўрғонтепа кўчасигача бўлган чегараларда.
“Марҳамат” маҳалласи
Маркази: 331-мактаб биноси
Аҳоли: 9450 та
Оила: 4725 та
Кўрғонтепа кўчаси ва 1-тор Кўрғонтепа кўчаси кесишган жойдан 1-тор Кўрғонтепа кўчасининг чап томони бўйлаб 9-қурилиш ҳудудидаги ички кўча бўйлаб 45 ва 37-кўп қаватли уйларни қамраб олган ҳолда Шокирариқ кўчасигача, Шокирариқ кўчасининг чап томони бўйлаб Қўрғонтепа кўчасигача, Қўрғонтепа кўчасининг чап томони бўйлаб 1-тор Қўрғонтепа кўчасигача бўлган чегараларда.
“Гулшанобод” маҳалласи
Маркази: 331-мактаб биноси
Аҳоли: 4450 та
Оила: 2225 та
1-тор Қўрғонтепа кўчаси ва 9-қурилиш ҳудудидаги ички кўча кесишган жойдан 46, 47 ва 50-кўп қаватли уйларни қамраб олган ҳолда ички йўл бўйлаб Шокирариқ кўчасигача, Шокирариқ кўчасининг ўнг томони бўйлаб 2-тор Кўрғонтепа кўчасигача, 2-тор Қўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб 10-қурилиши ҳудудини қамраб олган ҳолда Катта ҳалқа йўлигача, Катта ҳалқа йўлининг ўнг томони бўйлаб 2-тор Қўрғонтепа кўчасигача, 2-тор Қўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб 1-тор Қўрғонтепа кўчасигача, 1-тор Қўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб 46-кўп қаватли уйгача бўлган чегараларда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан ёрдам муҳтож аҳолига 380 млрд сўм тарқатиш белгиланди. Пулларни тарқатишдаги қонунбузарликлар кўплаб жойларда бўлгани каби Сергелидаги “Ҳумо” маҳалласида аҳоли эътрозига сабаб бўлди. Одамлар кўчага чиқиб, масъуллардан адолат талаб қилди. Воқеа жойига ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев бориб, пул берииши керак бўлган оилаларни маҳалли аҳли аниқлаб беришини таклиф қилди.
LiveБарчаси