Сергелида янги қурилаётган бино ёниб кетди

Жамият

image

Бугун, 23 март куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 09:18 да Тошкент шаҳар Сергели тумани Хонабод кўчасида жойлашган ва янги қурилаётган бино фасад қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 09:24 да етиб бориб, ёнғин соат 09:39 да қуршаб олиниб, соат 09:42 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

“Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида MAN юк автомобили портлаб кетгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Сергели

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг