Сердар Бердимуҳаммедов Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Жамият

image

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Мередов Шадурди Овезнепесовични Туркманистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлади. Бу ҳақда давлат телевидениесининг “Ватан” ахборот дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, Мередов Шадурдининг ушбу ишга ўтиши муносабати билан Туркманистоннинг Қирғизистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Сердар Бердимуҳамедов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Язгули Маммедовни лавозимидан озод этганди. Шунингдек, Туркманистоннинг Тожикистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Хемра Тогалаков ҳамда Туркманистоннинг Грузиядаги элчиси Довлетмират Муратов ҳам лавозимидан озод этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Сердар Бердимуҳаммедов Мередов Шадурди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг