Сердар Бердимуҳамедов Мирзиёевга отасининг саломини етказди

Жамият 2939
image
-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 15 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг фахрий меҳмони сифатида Самарқандда бўлиб турган Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.

Туркманистон Президенти биродар Ўзбекистонда унга кўрсатилган самимий меҳмондўстлик учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди. Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломини етказди.

Олий мартабали меҳмон Самарқандда Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини алоҳида қайд этди.

Президентлар Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги анъанавий яқин дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари кейинги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани ва аниқ амалий мазмун билан бойиганини мамнуният билан таъкидладилар.

Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ошиб бораётгани ва йил бошидан 10 фоизга ортгани кўрсатиб ўтилди. Логистика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ҳудудлар ҳамкорлиги ва маданий-гуманитар алмашинув кенгайиб бормоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 79
Рейтинг: 3
t
×