Сенат референдум 30 апрелда ўтказилишини маъқуллади
Жамият
−
14 Март 2023 6686 1 дақиқа
Бугун, 14 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз саккизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди ва бир овоздан маъқуллади.
Жорий йил 10 март куни Қонунчилик палатаси мажлиси ўтказилиб, унда Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдумни тайинлаш ва уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Қарорда, унинг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш учун уни Конституциявий судга юбориш ва унинг хулосасини олиш ҳам белгиланган эди.
Конституциявий суд жорий йил 13 март куни ўз мажлисини ўтказиб, юқоридаги қарорни ўрганди ва уни Конституцияга мувофиқ деб топди. “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Конституциявий қонун лойиҳаси Сенатда кўриб чиқилди.
Муҳокамалар натижасида сенаторлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарор қабул қилиниб, унга кўра референдум жорий йил 30 апрель кунига тайинланди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь