Сенат ҳам Сурайё Раҳмонова номзодини тасдиқлади
Жамият
−
28 Октябрь 2023
13730Бугун, 28 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг қирқ олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини) лавозимига Раҳмонова Сурайё Маҳмудовна номзоди тасдиқланди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумот учун, Сурайё Раҳмонова – 1-даражали адлия маслаҳатчиси, юридик фанлари доктори ва профессор. У шу вақтга қадар юридик олий таълим ташкилотларида, суд ва прокуратура органлари тизимида фаолият олиб борган.
Бунга қадар бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман лавозимини Алия Юнусова Туйғуновна эгаллаб келган ва ўтган ойда ўз фаолиятини якунлаганди.
Эслатиб ўтамиз,10 октябрда Раҳмонова Сурайё Маҳмудовна номзоди Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман лавозимига депутатлар томонидан тасдиқланганди.
LiveБарчаси