“Сельхоз“да чиққан ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
01 Октябрь
15239Кеча, 30 сентябрь куни Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов маълум қилди.
Аввал хабар берганимиздек, соат 20:10 да Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:36 да қуршаб олинган ва соат 22:10 да батамом ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ёниб кул бўлган “Сельхоз”дан фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этгандик.
LiveБарчаси