Ёниб кул бўлган “Сельхоз”дан фоторепортаж
3-саҳифа
−
01 Октябрь
59957Кеча, 30 сентябрь куни Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин чиқди. Бугун, 1 октябрь куни соат 8:00 ларда QALAMPIR.UZ жамоаси воқеа жойида бўлиб, университетнинг ёнғиндан кейинги ҳолатини суратга олишга муваффақ бўлди.
Билдирилишича, соат 20:10 да Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода бошланган ёнғин 21:36 да тўлиқ қамраб олиниб, 22:10 да батамом ўчирилган.
Маълумотларга кўра, университет 28 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, унинг ҳудудида бир қанча ташкилот ва идоралар, хусусий олий таълим муассасалари фаолият олиб боради, жумладан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги биноси ҳам университетнинг бир қисмида жойлашган.
ФВВнинг маълум қилишича, ёнғинни бартараф этиш жараёнини Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев бевосита жойидан бошқариб борган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
LiveБарчаси