Сеҳрланган “Олд Траффорд”да истаганингизга эриша оласиз – Роналду

Спорт 4346
image

Кеча, 11 сентябрь куни Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”га қайтгач, илк бор майдонга тушди ва “Ньюкасл”га қарши кечган баҳсда дубль қайт этди. Учрашувдан сўнг, у ўзининг Instagram саҳифасида таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Бугун стадионимиз нима учун “орзулар театри”, деб аталишини тушундим. “Олд Траффорд” мен учун сеҳрли ўлкадек туюлаверади. Бу ерда истаганингизга эриша оласиз. Жамоадошларим ва содиқ мухлисларимиз билан биргаликда доимо олға интиламиз. Мен қайтганимдан фахрланаман. “Ман Юнайтед” сафида яна Премьер лигада ўйнаяпман, лекин биринчи навбатда жамоага ёрдам бераётганимдан хурсандман”, дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 12 йиллик танаффусдан сўнг, МЮ сафига қайтди ва биринчи учрашувда рақиб дарвозасини икки марта ишғол этди. Бу унинг учун фаолиятидаги 200-дубли бўлди.

Маълумот учун, Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”да ўтказган олти мавсуми давомида 292 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 118 марта ишғол этган. “Манчестер Юнайтед” билан 3 марта АПЛ чемпионлиги ва Чемпионлар лигаси олтин медалини қўлга киритган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 236
Рейтинг: 3
t
×