Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти бошқармасига раҳбар тайинланди
Local
−
04 March 2024 6510 1 minute
Абдурасул Абдурашидович Абдуҳалилов Cавдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Абдуҳалилов 1984 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Фаолияти давомида ички ишлар идораларида, хусусий тадбиркорлик субъектида масъул вазифаларда ишлаган.
Таъкидлаш жоизки, Абдурасул Абдуҳалилов билан бир кунда Сайёра Файзиева ҳам янги лавозимга тайинланди.
Live
All