Саудиялик аёлларга бирдан икки ҳуқуқ берилди
Олам
−
02 Август 2019
7122Саудия Арабистонида қатор қонунларга ўзгартириш киритилиши натижасида қироллик аёллари мустақил равишда чет элга чиқиш паспортлари олиши ва вояга етмаганларга васийлик қилиши мумкин бўлди. Бу ҳақда Саудиянинг “Оказ” газетаси хабар берди.
Янги тартибга кўра, 21 ёшга тўлган аёллар васийларининг розилигисиз мустақил чет элга чиқиш паспортларини олиши мумкин. Аввал аёллар хорижга чиқиш учун эркак васийларидан рухсат олиши керак бўлган. Аёлга ота, турмуш ўртоқ ёки ака васийлик қилиши мумкин бўлган.
Бундан ташқари, аёллар вояга етмаган болаларга васий бўлиш ва янги туғилган фарзандни эркаклар қатори рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Шуни қайд этиш керакки, энг консерватив қиролликда жамиятдаги ислоҳотлар 2015 йилда Салмон бин Абдул Азиз Ал-Сауднинг тахтга ўтириши билан бошланган. Ўтган йилнинг февраль ойида саудиялик аёлларга мустақил автомобиль бошқариш ҳуқуқи берилганди.
LiveБарчаси