Саудияда Месси трансфери учун ҳаракат кучайди

Спорт

image

Саудиянинг “Ал-Ҳилол“ клуби аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда “Mundo Deportivo“ нашри хабар берди.

Клуб ҳужумчига йилига 280 миллион евро таклиф қилиши мумкин. Мессининг ПСЖ билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади, французлар ҳозирда футболчи билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда. Агар аргентиналик футболчи “Ал-Ҳилол“га ўтишга рози бўлса, шартноманинг катта қисми Саудия Арабистони ҳукумати томонидан молиялаштирилади.

Саудия Арабистони футбол мутасаддилари Мессининг трансфери ва Криштиану Роналдунинг “Ал Наср“га ўтгани лигага бўлган қизиқишни ошишига умид қилмоқда. Бу эса мамлакатнинг 2030 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш имкониятини оширади. “Ал-Ҳилол“ ва “Ал-Наср“ Саудия Арабистонининг энг кучли жамоалари ҳисобланади. Ушбу клублар тўқнашуви “Риёд дербиси“ деб аталади.

Маълумот учун, Месси Саудия Арабистонининг сайёҳлик элчиси ҳисобланади. У 2022 йилнинг май ойида Саудияда меҳмон бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Месси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made