Саудияда эрта никоҳ тақиқланди

Олам

image

Саудия Арабистони Адлия вазирлиги мамлакатда никоҳ ёшини 18 ёш этиб белгилади ва бундан кичик ёшдагилар ўртасидаги никоҳни тақиқлади. Бу ҳақда “Saudi Gazette” нашри хабар берди.

Адлия вазири ва Олий суд кенгаши раиси Шайх Валид ал-Самаани барча судларга 18 ёшдан кичикларга никоҳ тақиқлангани ҳақида циркуляр юборган.

18 ёшдан кичик бўлганлар жуфти билан никоҳни расмийлаштириш учун махсус суднинг рухсатини олишлари керак бўлади. Суд эрта никоҳ ёшларнинг келгуси тақдирига салбий таъсир қилиш-қилмаслигини ўрганади.

Маълумот учун, 2019 йилда Ўзбекистонда ҳам никоҳ ёши қизлар учун 18 ёш этиб белгиланди. Натижада ўғил болалар ва қизлар учун никоҳ ёши тенглаштирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони никоҳ

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг