Саудияда 19 нафар ўзбекистонлик мигрант маошини ололмади

Олам

image

Саудия Арабистонида ишлаётган 19 нафар Ўзбекистон фуқароси 2 октябрь куни Рабиғ саноат шаҳарчаси қурилиш жараёнида иштирок этаётган турк компанияси ойлик маошларини тўламаётгани важи билан Ўзбекистон Бош консулхонасига мурожаат қилган. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Бош консулхона ходимлари мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Саудиянинг Рабиғ шаҳрига етиб борган. Сафар давомида фуқаролар билан мазкур ҳолат юзасидан суҳбат ўтказилиб, иш берувчи корхона раҳбарлари билан музокаралар олиб борилган.

Натижада Туркия компанияси раҳбарлари ва ўзбекистонлик ишчилар билан боғлиқ барча молиявий муаммоларни бартараф этиш ҳамда уларни компания ҳисобидан Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришилган.

“Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ ушбу ҳолат тўлиқ Бош консулхона томонидан назоратга олинган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Полшадаги депортация марказида 2 ой қолган ўзбекистонликлар ортга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ўзбекистон Саудия Арабистон Рабиғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг