Саудия клуби Мессига “даҳшатли” таклиф билан чиқди
Спорт
−
04 Март 2023
23653Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессига йирик шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, Саудия Арабистони клуби 35 ёшли футболчининг яқинлари билан боғланиб, жамоада ўтказган ҳар бир мавсум учун 90 миллион евро таклиф қилган, аммо Месси фаолиятини Европада давом эттирмоқчи. У ҳозирча АҚШ ва Саудия Арабистонидан чиқаётган таклифларни кўриб чиқиш ниятида эмас.
Жорий мавсумда ҳужумчи ПСЖ сафида барча турнирлар доирасида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда парижликлар Франция чемпионати жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. Клуб 8 март куни Мюнхенда Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи жавоб ўйинда “Бавария”га қарши майдонга тушади.