Саудия клуби Месси учун курашишда давом этмоқда

Спорт

image

“Ал-Ҳилол” ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессини ўз сафига қўшиб олишга уринишда давом этмоқда. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.

Манбага кўра, клуб таклиф нархини оширган ва унга бир мавсум учун 500 млн евро таклиф қилмоқда.

ОАВда аввалига “Ал-Ҳилол” аргентиналик ҳужумчига бир мавсум учун тахминан 400 миллион евро тўлашга тайёрлиги, бу футбол тарихидаги энг йирик шартнома бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Месси фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган яна бир эҳтимолий вариант – “Барселона”.

Месси 2021 йилдан бери ПСЖда ўйнаб келмоқда. Форварднинг клуб билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. Месси жорий мавсумда барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 19 та голга ассистентлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Саудия Ал-Ҳилол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг