Саудия Қорақалпоғистонда шамол электр станцияларини қуради
Жамият
−
09 Октябрь 2023
5362Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилади. Бу ҳақда Президентнинг "Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини, қуввати 100 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини, қуввати 500 кВ бўлган подстанция ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш (Kungrad Wind 2)" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди.
Бундан ташқари, ушбу компания томонидан қуввати 100 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини барпо этиш бўйича лойиҳалар маъқулланди. “ACWA Power” компанияси ҳар бир лойиҳа доирасида рискларни ўз бўйнига олган ҳолда 667 млн долларлик тўғридан-тўғри сармоя жалб қилади. Ўзбекистон эса ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатли сотиб олади.
Маълумотларга кўра, бунинг учун масъулияти чекланган жамият шаклидаги Kungrad Wind 1, Kungrad Wind 2 ва Kungrad Wind 3 қўшма корхоналари ташкил этилган.
Шунингдек, янги подстанция ва ҳаво электр узатиш тармоқлари учун сарфланган харажатлар 10 йил давомида қоплаб берилади.
LiveБарчаси