Саудия авиакомпаниясига тегишли самолёт ўққа тутилди
Олам
−
15 Апрель 2023
27549Saudia Arabian Airlines авиакомпанияси самолёти Хартум аэропортида ўққа тутилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 15 апрель куни Судан пойтахтида мамлакат армияси ва тезкор ҳаракат кучлари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтган. Унда тезкор ҳаракат кучлари Хартум ва Меров аэропортларини эгаллаб олган. Бу вақтда аэропортлар рейсларни қабул қилмаган ва баъзи самолётларнинг қўнишига рухсат бермаган.
Тўқнашувлар вақтида Саудия Арабистони авиакомпаниясига тегишли самолёт ўққа тутилган. Самолёт йўловчилари ва экипаж аъзолари Саудия Арабистонининг Хартумдаги элчихонасига кўчирилган.
Маълумот учун, бугунги тўқнашувлар 2021 йилги ҳарбий тўнтаришдан кейин бошланган узоқ давом этган сиёсий инқирознинг давоми экани айтилмоқда. Тезкор ҳаракат кучлари ва армия икки йилдан бери ўтиш даври ҳукуматини шакллантириш бўйича келиша олмаган турли сиёсий гуруҳларни қўллаб-қувватламоқда.
LiveБарчаси