Саудия Арабистони ва Россия нефть нархи бўйича келишиб оладими?

Олам

image
Беларусь Россия нефтини атиги 4 доллардан сотиб олмоқчи north_east

Беларусь Россия нефтини атиги 4 доллардан сотиб олмоқчи

ОПEК ва унга аъзо бўлмаган бошқа нефть қазиб олувчи давлатлар душанба куни нефть қазиб олишни кунига камида 6 миллион баррелга қисқартириш масаласини муҳокама қилишади. ОПEК ташкилоти вакилларининг сўзларига кўра, ушбу учрашув видеоконференция шаклида ўтади.

Таъкидланишича, Саудия Арабистони ва Россия, агар АҚШ ҳам бўлажак келишувларга қўшилмаса, ишлаб чиқаришни қисқартиришни хоҳламайди. Ишлаб чиқаришни биргаликда қисқартириш тўғрисида расмий келишиш қийин бўлади, чунки бу АҚШнинг монополияга қарши қонунларида тақиқланган. Кўп нарса Президент Дональд Трампнинг Америка нефть компаниялари раҳбарлари билан учрашувига боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, Трамп Саудия Арабистони ва Россия қора олтин қазиб олишни кунига 10-15 миллион баррелга қисқартиришга рози бўлиши мумкинлигини маълум қилган эди

Маълумот учун, кеча, 3 апрель куни Brent маркасидаги нефт нархи, 32,8 долларгача, WTI маркаси нархи эса 26,5 долларгача кўтарилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Дональд Трамп Саудия Арабистони Нефть ОПEК

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг