Саудия Арабистони Украина бўйича Россиясиз музокара ўтказмоқчи – WSJ
Олам
−
30 Июль 2023
11775Саудия Арабистони Украинадаги вазиятни тартибга солиш учун август ойида музокаралар ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу музокараларга Ғарб давлатлари, Украина, шунингдек, Ҳиндистон ва Бразилия каби бир қанча йирик ривожланган мамлакатлар вакиллари таклиф қилинади. Шунингдек, ушбу йиғинда Индонезия, Миср, Мексика, Чили ва Замбия каби 30 давлат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Россия эса таклиф этилмаган.
Музокаралар Жиддада 5 ва 6-август кунлари бўлиб ўтиши мумкин. Улар Украинанинг тинчлик талабларини халқаро қўллаб-қувватлашга, шунингдек, Москва ва Киев ўртасидаги бўлажак учрашувлар учун пойдевор қўйишга қаратилган. Россия таклиф этилмайдиган Киев ва унинг ғарбий ҳамкорлари ўртасидаги суҳбатда Украина фойдасига тинчлик шартлари қўллаб-қувватланиши мумкин.
У ерда давлат раҳбарлари можарога барҳам бериш тамойилларини белгиловчи ҳужжатни имзолаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Мудофаа вазири Алексей Резников мамлакатда давом этаётган уруш 2024 йилнинг ёзида тугаши мумкинлигини айтганди.
LiveБарчаси