Саудия Арабистони ШҲТга аъзо бўлади

Жамият

image

Саудия Арабистони Вазирлар Маҳкамаси қиролликка Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) мулоқот бўйича ҳамкори мақомини бериш тўғрисидаги меморандумни тасдиқлади. Бу ўтган йили декабрь ойида Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг Саудия Арабистонига ташрифи чоғида муҳокама қилинган. Мулоқот бўйича ҳамкор мақоми давлатга ўрта муддатли истиқболда тўлиқ аъзо бўлиши олдидан ташкилотдаги биринчи қадам бўлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.  

Маълум қилинишича, кеча, 28 март куни қирол Салмон бин Абдулазиз ал Сауд раислигида Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши бўлиб ўтган. Хусусан, Саудия Арабистони ҳукумати қиролликка ШҲТ мулоқотида шерик мақомини бериш тўғрисидаги меморандумни тасдиқлаган.

Ҳозирда ШҲТга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо ҳисобланади. Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон кузатувчи давлат мақомига эга, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка ҳамкор давлатлар мақомига эга. 2022 йил 16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Миср, Қатар ва Саудия Арабистони билан мулоқот бўйича шериклик меморандумлари имзоланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг 7 мартдаги “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони билан Ўзбекистон Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш бўйича сўровини маъқуллаган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони ШҲТ Салмон бин Абдулазиз ал Сауд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг