Саудия Арабистони пойтахтига ракеталар билан ҳужум қилинди

Олам 44884
image

Саудия Арабистонининг ҳаво ҳужумига қарши мудофа тизими Жизан ва пойтахт Ар-Риёд шаҳарлари осмонида иккита баллистик ракетани йўқ қилди. Бу ҳақда “Ал Арабия” маълум қилмоқда.  

Полковнинг Турки ал Маликийнинг сўзларига кўра, 28 март куни маҳаллий вақт билан соат 23:23 да иккита баллистик ракета аниқланган ва улар йўқ қилинган. 

Таъкидланишича, ракеталар Сано ва Саъд провинцияларидаги (Яман – таҳр) исёнчи-хусийлар томонидан юборилган. Ал Маликийнинг қўшимча қилишича, ҳужум оқибатида ҳеч ким зарар кўрмаган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2580
Рейтинг: 2.9
t
×