Саудия Арабистони миллий нефть компаниясига ракета ҳужуми уюштирилди
Олам
−
04 Март 2021 15127 1 дақиқа
Яманлик ҳутийлар Саудия Арабистони миллий нефть компанияси "Saudi Aramko"нинг Жидда шаҳридаги объектига бугун, 4 март куни ракета ҳужуми уюштирилганини эълон қилди. Бу ҳақда “Reuters” ҳутий ҳарбий вакили Яҳё Сарининг баёнотига асосланиб хабар берган.
Сарининг сўзларига кўра, ҳужум нишонга теккан қанотли ракета ёрдамида амалга оширилган, қўшимча маълумот берилмаган.
Айни пайтда Саудия Арабистони Ҳукумати ва "Saudi Aramko" вакиллари ҳутийларнинг хабарларига изоҳ бермаган.
Аввалроқ, Ироқнинг Анбар вилоятида жойлашган ва АҚШ ҳарбийлари фойдаланадиган Айн-ал-Асад ҳарбий базаси ракета ҳужумига учрагани ҳақида хабар бергандик.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь