Саудия Арабистони дунёдаги энг катта иншоотни куб шаклида қурмоқчи
Бу қизиқ
−
26 Апрель 2023
13138Саудия Арабистони баландлиги 400 метр бўлган куб шаклидаги осмонўпар бино қуриш лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда “Тhe B1M” сайти хабар берди.
Унга кўра, Саудия Арабистони Ар-Pиёдда 20 та “Empire State” (АҚШ) биносини сиғдира оладиган даражада катта, баландлиги 400 метр бўлган, куб шаклидаги осмонўпар бинони қуришни режалаштирган. “Мukaab” дея ном берилган мазкур иншоотнинг умумий майдони 25 миллион квадрат метрдан ортиқ бўлиб, бу ҳудудда 104 мингта турар-жой ҳамда 9 мингта хонадан иборат бўлган бир нечта меҳмонхонани қуриш лойиҳада кўрсатилган.
Шунингдек, иншоотда музей, театр, университет, офис ҳамда саксондан ортиқ савдо-кўнгилочар марказларининг бўлиши режалаштирилган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, иншоот фойдаланишга топширилса, 3 мингдан кўпроқ бўш иш ўрни пайдо бўлади ва натижада йилига ўртача 48 млрд АҚШ доллари ҳисобида фойда олиб келади.
Иншоот Саудия Арабистонининг замонавий ҳамда миллий меъморий услубларидан илҳомланган ҳолда лойиҳалаштирилган бўлиб, қуриб битказилганидан сўнг дунёдаги энг катта иншоот бўлиши кутилмоқда. Бундан ташқари у ердаги энг сўнгги голограмма ва рақамли-виртуал технологиялар томонидан яратилган ҳаракатдаги роботлар бир қанча сервис хизматларни бажаради.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси