Саудия Арабистони 19 йилга қамалган америкаликни озод қилди

Олам

image

Бугун, 21 март куни Саудия Арабистони расмийлари 19 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган АҚШ фуқароси Саад Иброҳим ал Мадийни озод қилди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Саад Иброҳим ал Мадий ҳозирда оиласи билан Ар-Риёддаги уйида яшамоқда. Унга қўйилган барча айбловлар олиб ташланган бўлсада, ҳали ҳам унинг мамлакатни тарк этишига тақиқ қўйилган. 

Маълумот учун, Саудия Арабистони расмийлари 72 ёшли Саад ал Мадийни 2022 йил ноябрь ойида Ар-Риёдга келгач, терроризмни молиялаштириш ва қиролликни беқарорлаштириш каби бир қатор жиноятларда айблаб, ҳибсга олган. У 16 йилга озодликдан маҳрум этилган, жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган апелляция суди эса жазо муддатини 19 йилга оширган.

Манбага кўра, ал Мадий иши Саудия Арабистонини тарк этиши тақиқланган бошқа АҚШ фуқароларининг иши билан бир қаторда Ар-Риёд ва Вашингтон ўртасидаги шусиз ҳам таранглашган муносабатларни янада кескинлаштирган. АҚШ Президенти Жо Байден бу масалани Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ал Сауд ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ал Сауд билан ўтган июль ойида қиролликка ташрифи чоғида кўтарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони АҚШ фуқароси Саад Иброҳим ал Мадий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made