Сардор Умурзоқов ҳокимларни қатъий огоҳлантирди
Жамият
−
24 Сентябрь 2022
21704Бугун, 24 сентябрь куни Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов ҳокимлар, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда блогер Хушнудбек Худойбердиев Ҳукуматдаги манбаларга таяниб ёзмоқда.
Ўта танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда Президент томонидан агросаноат мажмуи бўйича қўйилган вазифалар ҳал қилинмаётгани, мутасаддиларнинг бу борадаги масъулиятини янада ошириш, ижро интизомини сўзсиз таъминлаш масалалари кўриб чиқилган.
Бундан ташқари, ҳокимлар ва бошқа раҳбарлар кластерлар ишига аралашмаслиги, маъмурий босим ўтказмаслиги, балки бирламчи эътиборини мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларда турмуш шароитларини ва инфратузилмани яхшилаш, тадбиркорлик, айниқса кичик ва оилавий бизнесни қўллаб-қувватлашга, одамларни қийнаётган масалаларни ҳал қилишга қаратиши шартлиги ҳақида қатъий огоҳлантирилган.