Сардобада 3 ҳарбий оқиб кетган. Бири ҳалигача қидириляпти

Жамият

image
Сардобадаги тошқинда сув остида қолган биринчи маҳалладан репортаж (фото+видео) north_east

Сардобадаги тошқинда сув остида қолган биринчи маҳалладан репортаж (фото+видео)

Сардоба сув омборида келиб чиққан фавқулодда ҳодиса натижасида келиб чиққан сув тошқинида 3 нафар Миллий гвардия ходими оқиб кетган. Уларнинг бир нафари вафот этган, бир нафари ҳалигача қидирилмоқда яна бир нафари қутқариб олинган. Бу ҳақда бугун, 8 май куни Сардоба воқеаларига бағишланган брифингда Миллий гвардия тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи Тўлқин Қодиров маълум қилди.

Таъкидланишича, Сирдарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисм махсус вазифаларни бажариш отряди гуруҳ командири капитан Ибрагимов Санжар Ботирович, жанговар отряд муҳандис-сапёр гуруҳи мутахассиси 3-даражали сержант Суяров Ҳусниддин Зокирович ва махсус вазифаларни бажарувчи отряд гуруҳ мутахассиси оддий аскар Суюнов Ҳазрат Караматович аҳолини эвакуация қилиш тадбирлари жараёнида сув тошқинида оқиб кетишган.

Маълум қилинишича, Ибрагимов Санжар Ботирович ҳодиса жойидан 15 км узоқликда соғ ҳолда топилган. Сержант Суяровнинг жасади 3 май куни соат саккизларда Оқолтин тумани Аҳиллик қишлоғи Кичик Бобур маҳалласидан топилган. Оддий аскар Суюнов Ҳазрат Караматовични қидириш ишлари ҳали ўз натижасини бергани йўқлиги маълум қилинган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сардоба сув тошқинида нафар фуқаро ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилган эди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Миллий гвардия Сардоба сув омбори

Баҳолаганлар

276

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг