“Сардоба” сув омбори дамбасини қуришда бетон ва арматура ишлатилмаганми?

Жамият

image

“Сардоба” сув омбори тўғони туроқ-тошдан барпо қилинган. Бу ҳақда Сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджонов Халқаро пресс-клубнинг Сардобадаги фалокатга бағишланган сессиясида тўғони қурилишида арматура ишлатилмагани, қуруқ тупроқ билан кўтарилгани ҳақида тарқалган гап-сўзларга жавоб бераркан айтиб ўтди.

Сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджоновнинг айтишича, тўғоннинг ўзи унинг лойиҳавий конструкциясидан келиб чиққан ҳолда тупроқли-тошли бўлган.

“Сув омборининг дамбаси унинг лойиҳавий унинг лойиҳавий конструкциясидан келиб чиққан ҳолда тупроқли ва тошли бўлган ва айнан мана шу материаллар ишлатилган. Тўғоннинг сув чиқарадиган жойи бетон ҳамда арматурадан бўлган, айнан сув чиқарадиган жойи.

Бундай сув омборлари жуда кўп. Бунда тупроқнинг турига қаралади. Ўзбекистонда бетон тўғонлар ҳам бор, масалан, Андижон сув омбори бетон тўғони ҳисобланади. Бу жойнинг рельефи ҳамда шароитига қараб қилинади. Сирдарё, Жиззахга ўхшаган ҳудудларда нафақат бизда, балки бутун дунёда ҳам худди шу каби тупроқли тўғонлар қуриб фойдаланилади”, дейди Воҳиджон Аҳмаджонов.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Сардоба” сув омбори фожиаси техноген омилларини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Европа ва Осиё мамлакатлари, хусусан Франция, Туркия ва Россиядан энг профессионал мутахассислар келиши кутилаётганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба сув омбори

Баҳолаганлар

413

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг