“Сардоба” бўйича янги маълумотлар берилди. Сув омбори Россия билан ҳамкорликда тикланади
Жамият
−
01 Март 2021
206102020 йилнинг 1 май куни, тахминан соат 05:55 да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 60 пикет деворида сув чиқиши юзага келганди. Оқибатда ушбу ҳодиса катта талафотларга сабаб бўлганди. Ҳозирда сув омборини тиклаш бўйича Россия билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири Қурилиш вазирлигига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳозирги кунда сув омборининг холати юзасидан ҳамда юзага келган техноген офат сабабларини ўрганиш юзасидан, унинг келиб чиқиш холатлари қайта такрорланиши олдини олиш мақсадида хорижий мутахассислар (Москва давлат Қурилиш универститети мутахассислар) жалб қилиниб, техник ечимлар тўлиқ ўрганиб чиқилмоқда. Муҳандислик-қидирув ишлари “ЎзГАШКЛИТИ” ДУК ташкилоти томонидан, россиялик мутахассисилари билан бирга олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, “Сардоба” сув омборининг тўғони 60 пикетида бузилиши оқибатида тўғоннинг бошқа қисмларида ҳам оқим таъсирида бузилишлар бўлган. Ҳозирги кунда шу нуқсонларни бартараф этиш ҳамда вақтинчалик сув омборни қисман фаолият юритишини тиклаш кўзда тутилган.
Юқоридаги тиклаш ишлари юзасидан “Гидролойиҳа” АЖ лойиҳачилари билан Москва институти мутахассислари билан келишилган лойиҳа ишлаб чиқилган, лойиҳа юзасидан давлат экспертизаси томонидан жорий йилнинг 12 февраль куни 4-Э-сонли эксперт хулосаси берилган.
Лойиҳада асосан қуйидаги ишлар кўзда тутилган:
- вақтинчалик тўғон кўтариш, яъни бузилган 60 ПКни олдини ўраб қўйиш;
- пезометрларни қуриш ва тиклаш;
- сув оқими таъсирида ювиб кетилган тўғоннинг пастки қияликларини тиклаш;
- сув оқими таъсирида ёпиқ дренаж тизимларни ювиб кетилган қисмларини тиклаш;
- ёмғир сувларни олиб чиқиб кетувчи иншоотларни тиклаш;
- сув чиқазувчи асосий иншоот олдида ёмғир сувларни олиб чиқиб кетувчи новларни қуриш.
LiveБарчаси