“Санжик” иши: бир йиллик қамоқ ва бизнесдаги йўқотишлар-апеллятсияда кун тартибида
3-саҳифа
−
27 июл 9805 2 дақиқа
Санжар Каримов ҳимоячилари сонини 9 нафарга етказди. Бу ҳақда бугун, 27 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида қатнашган QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.
“Санжик” номи билан танилган тадбиркор ва блогер Санжар Каримов жорий йилнинг май ойида Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди ҳукми билан Жиноят кодексининг 112-моддаси 1-қисми (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш), 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) ҳамда 273-моддаси 2-қисми (гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва ўтказиш билан боғлиқ жиноятлар)да назарда тутилган қилмишларни содир этганликда айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.
Мазкур ҳукм устидан берилган апелляция шикояти асосида жорий йилнинг 29 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Санжар Каримовга оид жиноят ишини апелляция тартибида кўриш бошланди. Суд мажлиси раислик қилувчи судья Абдуллажон Муҳиддинов, маърузачи судья Умидбек Мусаев ҳамда судлов ҳайъати аъзоси Анвар Дусмуродов таркибида ўтмоқда.
Бугун, 27 июль куни мазкур иш бўйича навбатдаги апелляция суд мажлиси бўлиб ўтди.
Апелляция жараёни бошида Санжар Каримовни 4 нафар адвокат ҳимоя қилган бўлса, бугунги суд мажлисига келиб ҳимоячилар сони 9 нафарга етди.
Бу галги суд муҳокамасида судланувчининг сўзлари тингланди.
Санжар Каримов суддаги оқлов нутқида у ҳаётида илк бор судланаётганини, одамларга ёрдам бераман деб, айбдорга айланиб қолганини билдирди. Шунингдек Каримов ҳеч кимни алдамаганини, аксинча, ўзи алданганини таъкидлади. Унинг айтишича, бошидан кечираётган воқеалар “ўткир сюжетли ўзбек сериали”дек бўлиб кетган.
Каримов, қарийб бир йилдан буён қамоқда сақланаётгани боис тадбиркорлик фаолиятига ҳам путур етаётганини қўшимча қилди.
Шу ўринда қайд этиш жоизки, юқоридаги баёнотлар судланувчи Санжар Каримов томонидан суд мажлисида билдирилган оқлов фикрлардир. Якуний хулосани судлов ҳайъати чиқаради. Суд мажлисининг навбатдаги апелляция иши 10 август кунига қолдирилди.
Воқеа тафсилотлари билан батафсил танишиш учун QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифаси орқали ушбу видеони томоша қилинг.
Live
Барчаси