Санкцияларнинг 10-пакетига ЕИдан ким қарши чиқди?
Олам
−
24 Февраль 2023
9136Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Польшанинг қаршиликлари туфайли Россиянинг Украинадаги урушининг бир йиллиги муносабати билан Россияга қарши киритилаётган санкцияларнинг янги босқичига ўта олмади. Бу ҳақда Испаниянинг “El Periodico” газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, Евроиттифоқ дипломатлари санкцияларнинг ўнинчи пакетига нималар киритилиши тўғрисида келишувга эриша олмаган, чунки Польша расмийлари синтетик каучук импортига чекловлар қўйишга қарши чиққан. Улар бундай чекловни жуда заиф деб топишган.
“Биз санкцияларга тўсқинлик қилмаяпмиз. Биз фақат маънога эга бўлган санкцияларни киритишни хоҳлаймиз”, дейди Польша расмийси.
Манбага кўра, ҳамжамият ичида келишувни таъминлаш учун бугун, 24 февраль куни ЕИнинг 27 та аъзо давлати вакиллари ўртасида яна учрашув бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялар пакети ядро секторига ва олмос импортини тақиқлашга таъсир қилмаслиги айтилганди.
Маълумот учун, Россия-Украина можаросининг биринчи йили натижаларига кўра, Россия ўзига нисбатан қўйилган чекловлар сони бўйича дунёда Эрон, Сурия ва Шимолий Корея каби давлатлардан олдинга чиқди. “Castellum.ai” глобал санкциялар мониторинги маълумотлар базасига кўра, 2022 йил 22 февралдан бери Россияга нисбатан 11 327 та чеклов жорий этилган. Россияга қарши санкцияларнинг умумий сони 14 022 тага етди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси