Россия Ғарб санкциялари бўйича рекордда биринчи ўринга чиқди

Олам

image

Россия-Украина можаросининг биринчи йили натижаларига кўра, Россия ўзига нисбатан қўйилган чекловлар сони бўйича дунёда Эрон, Сурия ва Шимолий Корея каби давлатлардан олдинга чиқди. 

Ғарб давлатлари Москвани Украинага қўшин олиб кириш учун энг юқори бадал тўлашга мажбурлаш мақсадида санкциялар механизмини фаоллаштирди. 

Жанглар давом этар экан, Ғарб чекловлари кўлами ўсиб бормоқда, бу кўплаб соҳаларга,  жумладан молия, энергетика, транспорт, медиа, технология, автомобиль саноати, спорт ва савдога таъсир қилади. 

“Castellum.ai” глобал санкциялар мониторинги маълумотлар базасига кўра, 2022 йил 22 февралдан бери Россияга нисбатан 11 327 та чеклов жорий этилган. Россияга қарши санкцияларнинг умумий сони 14 022 тага етди. 

Шу тариқа, Россия Эрондан олдинда, унга қарши 4268 та турли санкциялар мавжуд. Кейинги ўринда эса 2643 та санкция билан Сурия ва 2133 та санкция билан Шимолий Корея турибди. 

Антирейтингга Беларусь, Венесуэла ва Мьянма ҳам киради, уларга нисбатан мос равишда 1155, 651 ва 839 та чекловлар киритилган. 

2022 йил 22 февралдан бери Қўшма Штатлар Россия Федерациясига қарши энг кўп санкцияларни киритди (1948 та). Ундан кейин Швейцария (1782 та санкция), Канада (1590), Буюк Британия (1429), ЕИ (1390), Франция (1324), Австралия (945) ва Япония (919) жой олган. 

РФ Қуролли Кучларининг Украинадаги жанговар ҳаракатларининг фаол босқичи бошланганидан бери жисмоний шахсларга 9117 та, юридик шахсларга 2090 та, суд тузилмаларига 96 та ва авиацияга 24 та аксилроссия санкциялари қўлланилган. 

2022 йилнинг 21 февралида Россия Президенти Владимир Путин Украинанинг ушбу вилоятлари маъмурий чегараларидаги “Донецк ва Луганск халқ республикалари” деб аталувчи давлатларнинг мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. 

2022 йил 24 февралда Путин телемурожаатида Украина шарқидаги Донбассда “махсус ҳарбий операция” бошланганини эълон қилди, шундан сўнг кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг