Санкцияларнинг 10-пакети қайси соҳаларга таъсир қилмайди?
Олам
−
23 Февраль 2023
6405Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялар пакети ядро секторига ёки олмос импортини тақиқлашга таъсир қилмайди. Бу ҳақда бугун, 23 февраль куни Испаниянинг “La Vanguardia” газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, Россиянинг атом саноати ёки олмос бизнесига қарши чора кўришга Венгрия, Франция, Болгария ва Бельгия каби давлатлар қарши чиққан. Ўз навбатида, Болтиқбўйи мамлакатлари, хусусан, Литва Европа Иттифоқида “Росатом”га қарши санкциялар жорий этиш кампаниясини қўллаб-қувватлаган.
Манбага кўра, санкцияларни тасдиқлаш учун барча Европа давлатларининг розилиги талаб қилинади. Бу ерда эса бироз муаммо келиб чиқиши мумкин.
Масалан, Венгрия делегацияси янги санкциялар рўйхатидан айрим номларни олиб ташлашни сўраган ҳамда чекловларни олти ой ўрнига йилига бир марта узайтириш таклифига қарши чиққан. Европа Иттифоқи элчилари Россияга қарши санкцияларнинг ўнинчи пакети бўйича келиша олмагани сабаб музокаралар бугун, 23 февраль куни ҳам давом этадиган бўлган.
Бунга қарамасдан, Европа Иттифоқининг барча давлатлари санкцияларнинг 10-пакети Россия-Украина урушига бир йил тўладиган кун – 24 февралдан кучга киришига келишиб олган. Ушбу чекловлар ЕИ ва Россия ўртасидаги ракеталар, дронлар ва вертолётларнинг 50 га яқин электрон компонентлари савдосига таъсир қилиши кутилмоқда. Европа Иттифоқи ташқи ишлар хизмати маълумотларига кўра, ҳозирда Россияга нисбатан санкциялар рўйхатига 1386 нафар жисмоний шахс ва 171 компания киритилган.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь