Санкт-Петербургга дрон ҳужуми уюштирилди – ОАВ
Олам
−
02 Март
10834Кеча, 1 март куни кечқурун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри осмонида кучли портлаш овози янграган. Бу ҳақда маҳаллий аҳолига таяниб, “Газета” нашри хабар берди.
Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, ҳодиса Пискарёвский проспекти ҳудудида юз берган. Гувоҳларнинг айтишича, портлашдан бироз олдин улар мотор овозини эшитган. Бир неча дақиқадан сўнг одамлар осмонда ёрқин чақнашни кўрган.
“Shot” Тelegram каналининг ёзишича, осмонда дрон портлаган бўлиши мумкин. Канал манбасига кўра, Пискарёвский проспектидаги уйлардан бирига учувчисиз самолётнинг бўлаклари тушган. Аммо бу ҳануз тасдиқланмаган.
“112” Тelegram каналининг қўшимча қилишича, ҳозирча қурбонларга оид ҳеч нарса маълум эмас. Бироқ иккита тураржой биносида ойналар ва балконларнинг шикастлангани аниқ.
Шаҳар маъмурияти ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади, Россия Мудофаа вазирлиги ҳам дрон ҳужуми ҳақидаги маълумотни тасдиқламади.
Эслатиб ўтамиз, 18 январга ўтар кечаси уруш бошланганидан бери биринчи марта Россиянинг Ленинград вилоятига дрон учирилганди. Ўшанда маҳаллий нашрлар қанотларининг узунлиги олти метргача бўлган самолёт типидаги дрон Санкт-Петербургдаги нефть терминалини нишонга олганини ёзганди.
Мадина Отабоева