Санкт-Петербург порти яқинида дрон уриб туширилди

Олам

image

Бугун, 18 январга ўтар кечаси Киев томонидан учирилган дрон Украинада уруш бошланганидан бери биринчи марта Россиянинг Ленинград вилоятида тутиб олинди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

“Фонтанка” нашрининг хабар беришича, Санкт-Петербург жануби-шарқидаги Катта порт яқинидаги сунъий кўрфаз - Угольная бандаргоҳи устида самолёт типидаги дрон уриб туширилган. Қайд этилишича, учувчисиз самолётнинг яқинлашгани ҳақидаги маълумотлар Твердан узатилган ва у Брянск, Смоленск, Тверь ва Новгород вилоятлари устидан парвоз қилишга муваффақ бўлган.

Санкт-Петербург губернатори Александр Бегловнинг айтишича, дрон қулаши оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маҳаллий нашрларнинг ўз манбаларига таяниб, хабар беришича, қанотларининг узунлиги олти метргача бўлган самолёт типидаги дрон Санкт-Петербургдаги нефть терминалини нишонга олган.

“Українськая правда” нашри ҳам мамлакат разведка хизматларидаги манбасига таяниб, нишон Ленинград вилоятидаги нефть омбори бўлганини ёзмоқда. Манбага кўра, дрон ҳужумини Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси уюштирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург Россия Украина дрон Ленинград нефть омбори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг